Тошкент тиббиёт академияси 1- акушерлик ва гинекология кафедраси тарихи

1- акушерлик ва гинекология кафедраси 2000 йил сентябрь ойида Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти қошида ташкил этилди. Кафедрани  тиббиёт фанлари доктори профессор Аюпова Фарида Мирзаевна бошқариб келмокда. 2001 йилдан бошлаб кафедрада «Акушерлик ва гинекология» мутахассислиги бўйича магистратура очилган.

2005 йилда Биринчи ва Иккинчи тиббиёт институтлари бирлашиб Тошкент тиббиёт академияси ташкил бўлди. Шу муносабат билан бир профилли кафедралар бирлашиб кафедра номи: даволаш ва тиббий-профликатика факультетлари акушерлик ва гинекология кафедраси номига ўзгартирилди.

2013 йилда даволаш ва тиббий-профликатика факультетлари акушерлик ва гинекология кафедраси ва ОМХ акушерлик гинекология кафедралари қўшилиб кафедра номи 4-5 курслар акушерлик ва гинекология кафедраси номини олди.

2015 йилда малака ошириш факультети ташкил этиши муносабати билан кафедра номи 1-акушерлик ва гинекология кафедраси номини олди.Кафедрада даволаш, тиббий-педагогика ва тиббий-профилактика факультетларининг 4-5 курс талабалари «Акушерлик» ва «Гинекология» фанларидан тахсил оладилар.

Кафедра Тошкент шаҳридаги қуйидаги: 4- ва 9- сонли акушерлик комплекслари  клиник базаларида жойлашган.

Бугунги кунда кафедрада 3та профессор, 6та доцент, 1та катта ўқитувчи ва 8 та ассистентлар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Кафедра ходимлари  умумий амалиёт шифокори ва магистрлар тайёрлаш мақсадида, катта ўқув-услубий, ўқув-ташкилий илмий, даволаш ва маънавият ва маърифат ишларини олиб бормоқда.

Кафедрада Республикада биринчи бўлиб амалий маҳоратларни ўргатиш Маркази ташкил этилиб, бугунги кунда талабалар, магистрантлар ва амалиёт шифокорлари ушбу марказда ўқитилиб келинмоқда.

Кафедра ходимлари: «Аёллар репродуктив саломатлиги ва педиатриянинг тиббий-ижтимоий ва ташкилий аспектлари» деб номланган илмий мавзу устида иш олиб бормоқда. Шунингдек кафедрада: 1та докторант ва 32та магистрантлар илмий изланиш олиб бормоқдалар.

Кафедрада 2000 йилдан буён  – 7 та докторлик ва 32та кандидатлик диссертациялари химоя килинган. Нашр этилган ишлар: дарсликлар «Акушерлик» 2009, 2012, «Akusherlik» 2013, «Гинекология» 2006, 2008, 2010, «Ginekologiya»2015й, 28та методик тавсияномалар, 39 та ўқув-услубий ишлари ва 350дан ортиқ журнал мақола ва тезислар чоп этилган.

Translate: English Russian Uzbek