Кафедра даволаш иши бир неча йуналишларни уз ичига олган:

– консультатив

– даволаш

– ургатувчи

– оператив

– шошилинч

– акушерлик комплекcида навбатчилик

– Республика Санитар авиациясида навбатчилик

Кафедра профессорлари томонидан хар куни эрталабки конференциялар утказилади. Бунда навбатчилик даврида содир булган барча клиник холатлар:тугруклар, операциялар тахлил килинади.

Акушерлик комплекси булимларида кафедра профессорлари томонидан эътиборга лойик касаллар куриги утказилиб керакли тавсиялар берилади.

Кафедра барча ходимлари акушерлик комплекси булимларида палаталар олиб боришадилар.

Деярли барча кафедра ходимлари акушерлик ва гинекология амалиётида кулланиладиган (кесарча кесиш, бачадон ампутацияси, бачадон абдоминал ва вагинал экстирпацияси, пластик операциялари, цистэктомия, аднексэктомия, тубэктомия ва х…) жаррохлик амалиётини бажара оладилар.

Хар хафтада АК ва ОП врачлари иштирокида клиник конференциялар утказилиб улар учун турли маърузалар укилади ва перинаталь улими тахлили баён килинади.

Кафедра ходимлари АК да мунтазам хар ойда навбатчиликда туришади.

Республика Санитар авиациясида доцентлар Абдуллаева Л.М., Нигматова Г.М.,Шукуров Ф.И.,Бекбаулиева Г.Н.,Ходжаева Д.Н. ва Саиджалилова Д.Д. лар хар ойда навбатчиликда туришадилар.

Кафедра ходимлари Хорезм ва Фаргона вилоятлари буйича мунтазам йил давомида оталик ёрдамини курсатиб келмокдалар.

 

Translate: English Russian Uzbek