Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги симпозиумлар саройида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаат қилди.

 Давлатимиз президенти 2018 йилга ном беришда куйидагиларни айтди: «Йилга ном қўйишда жуда кўп ўйладим. Чунки бу номлар фақат кўчага чиройли қилиб ёзиб қўйиш учун эмас, келгусида, албатта, қандайдир натижа бериши керак. Мен янги — 2018 йилга юртимизда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили», деб ном беришни таклиф этаман — деди президент.