2018 йил 24 декабрь куни  ТТА 1-Акушерлик ва гинекология кафедрасида, Даволаш факультети V- курс талабалари учун «Нормал хайз цикли. Хайз цикли бузилишлари» мавзусида, ТТА Эндокринология кафедраси иштирокида интеграл маъруза бўлиб ўтди. Маърузани 1-Акушерлик ва гинекология кафедрасидан профессор Бабаджанова Г.С. ва ТТА Эндокринология кафедрасидан доцент Артыкова Д.М. ўқидилар. Маърузада барча кафедра ходимлари, магистрлар ва клиник ординаторлар хам иштирок этдилар. Маъруза жуда қизиқарли ва юқори савияда ўтди.