АХБОРОТ ХАТИ

2018 йил апрел ойида ТТА Ёш олимлар кенгаши ёш олимларнинг илмий асарлар йиғиндиси «Тиббиётнинг долзарб муаммолари» номли анъанавий Республика анжуманини ўтказишни режалаштирмоқда.

Бу тўплам ёш олимларнинг тадқиқотига бағишланиб, унда: бакалаврлар, магистрлар, илмий тадқиқотчилар ўз илмий иш натижаларини тақдим этишлари имконияти мавжуд.

Анжуманда назарий ва амалий тиббиёт масалалари кўриб чиқилади. Бу мажмуада ўқув жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишга бағишланган алоҳида бўлим жой олиши режалаштирилган.

Анжуманнинг расмий тили: инглиз, ўзбек ва рус тилларидир.

Тақдим этилган тесизлар танлов асосида анжуманнинг тезислар тўпламида нашр этилади.

Тезисларга қўйиладиган талаблар:

  • Тезиснинг ҳажми 1 саҳифа;
  • Саҳифа параметрлари А4 формат.
  • Таҳрирловчи MS Word 2000;
  • Шрифт – Times New Roman 10, интервал 1,5;
  • Интервал – Матнда бандларида ҳар томондан (интервал) 2,5 см.
  • Биринчи абзац: Илмий иш номи катта ҳарфлар билан қисқартирмаган ҳолда.
  • Иккинчи абзац: муаллиф(лар) Ф.И.Ш.лари.
  • Учинчи абзац: муассаса ва кафедра номи.
  • Тўртинчи абзацдан тезис матни бошланади.
  • Тезис матни тузилиши: мақсад ва вазифалар, материал ва усуллар, натижалар ва хулоса.

Тезис матнига қўйиладиган талаблар:

  • Материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида топширилиши мумкин.
  • Тезислар диққат билан таҳрир қилинган бўлиши, жадваллар ва адабиётлар рўйҳати бўлмаслиги керак.
  • Матн сўнггида муаллифлар ва нашр қилинган йили оддий қавс ичида кўрсатилган берилиши керак.
  • Маълумотлар тўғри берилганлиги ва грамматик хатолар мавжудлиги учун муаллифнинг ўзи жавобгардир.
  • Плагиат қилинган, такрорий нашрга берилган, ўтган анжуманда чоп этилган ва грамматик хатоликларга йўл қўйилган илмий ишлар нашрга берилмайди.

Тезисни юбориш тартиби:

  • Тезисларни қуйидаги манзилгаtmamedconf2018@gmail.com електрон шаклда юборилиши лозим.
  • Ҳар бир бириктирилган файл битта ишни ўз ичига олиши керак.
  • Файлнинг номига муаллиф фамилияси, тесизлар рақамлари кетма кетлигида( агар муаллиф илмий ишлари 1 дан ортиқ бўлса), ва илмий ишлар йўналиши кўрсатади.
    Масалан: Sultanov 1, jarrohlik.doc; Sultanov 2, axborot texnologiyalari.doc.
  • Охирида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган анкета тўлдириш лозим: ҳар бир муаллиф туғилган йили, манзили ва телефон рақами (+998ХХ УУУ УУ УУ), уларнинг имзо, Ф.И.Ш маълумоти ва раҳбарининг лавозими.
  • Шунингдек анжуманда иштирок этиш шаклинини ҳам кўрсатиш керак:
    -оғзаки маъруза;
    – постер маъруза;
    – фақат нашр.

Тезисларни қабул қилиш низоми:

  • Тезислар қабули 2017 йил 31-декабрга қадар давом этади.
  • Таҳририят кенгаши мақолаларни юқорида кўрсатилгаб талаблар бўйича ва 35 ёшдан ошмаган муаллифларни қабул қилади.
  • Ҳар бир муаллиф максимум 2 (икки) тагача илмий тезисларни тақдим этиши мумкин.
  • Таҳририят кенгаши анжумани аъзолари орасидан анжуманда тақдим этилиши учун энг яхши илмий ишни танлаб олиш ҳуқуқига эга.
  • Юқорида кўрсатилган қоидаларга амал қилинмаган тезислар, кўрсатилган муддатдан кеч юборилган тесизлар қабул қилинмайди.

*Анжуман санаси ва унда иштирок этиш шартлари қўшимча хабар берилади.

Батафсил маълумот учун ТТА Илмий бўлими, Прохорова А.В.

Translate: Uzbek