TALABALAR ILMIY JAMIYATINING NAVBATDAGI ANJUMANI BO‘LIB O‘TDI!
2023 yil 3 fevral kuni Toshkent tibbiyot akademiyasi Akusherlik va ginekologiya kafedrasida Talabalar ilmiy jamiyatining navbatdagi anjumani bo‘lib o‘tdi. Anjumani olib boruvchi talaba Sayfutdinova Durdona anjumanni ochib berish uchun so‘zni kafedra mudiri Shukurov F.Iga berdi. Shukurov F.I. o‘z nutqida bugungi anjumanni ochiq deb e’lon qilarkan ushbu o‘tkaziladigan anjumanning mazmun mohiyati va ahamiyati to‘g‘risida hamda tadbir kafedra faoliyatidagi o‘quv jarayonining ajralmas bir qismi ekanligi to‘g‘risida so‘zlab berib, barcha anjuman ishtirokchilarga muvofaqqiyat tiladi.
. Талаба Сайфутдинова Дурдона бугунги Талабалар Илмий жамияти анжуманида иштирок этиш учун 8 та тақдимот тақдим этилганлигини айтиб ўтиб биринчи иштирокчига навбат берди. Барча илмий ишлар мультимедия шаклда намоиш этилди, иштирокчилардан танланган мавзулар долзарб ва қизиқарли маълумотларга эга бўлди. Анжуман юқори кайфиятда ўтди. Анжуман кафедра профессор ўқитувчиларидан иборат Хайъат аъзолари барча тақдимотларни синчковлик билан тинглаб тақдимотни ҳар битта пунктини баҳолаб боришди.
Анжуман сўнгида Хайъат аъзолари ўзаро маслахатлашиб:
1-ўринга Абдуллажонова Муслимахоннинг «Особенности клинической картины и диагностики эндометриоза у девочек подросткового возраста и у женщин репродуктивного возраста» номли доклади (Илмий рахбар т.ф.н. Муфтайдинова Ш.К.) лойиқ деб топилди.
2-ўринга 2та талаба: Таджинова Камоланинг «Эмболизация маточных артерий как современный метод лечения миомы матки» номли (Илмий рахбар проф Бабажанова Г.С.) ва Норкизилова Гулиранонинг «Exogenous and endogenous factors in the development of adhesions in the pelvic cavity in women of childbearing age» номли доклади (Илмий рахбар асс Солиева У.Х.) лойиқ деб топилди.
3-ўринга: Акбарова Лобарнинг «Exogenous and endogenous factors in the development of adhesions in the pelvic cavity in women of childbearing age» номли (Илмий рахбар асс Мирзаева Д.Б) ва Аликулова Нафисанинг «Tug’ruqdan keyingi bachadon chandigi holatiga ta’sir etuvchi omillar» номли (Илмий рахбар асс Саттарова К.А.) лар лойиқ деб топилди.
Булардан ташқари анжуманда 3 нафар талабага турли номинациялар буйича лойиқ деб топилди:
«Энг яхши илмий-тадқиқот иши» номинацияси – Абдуманнанова Нодирага;
Илмий рахбар: катта ўқитувчи Гайбуллаева Д.Ф.
«Энг долзарб илмий-тадқиқот иши» номинацияси – Собиржонова Ферузага
Илмий рахбар: асс Узакова М.К.
«Илк мувофақиятли маъруза» номинацияси – Абдулхаева Мадинага насиб этди. Илмий рахбар: асс Раззакова Н.С.
Анжуман якунида кафедра мудири Шукуров Ф.И. сўзга чиқиб бугунги анжуманда талабалар томонидан тақдим этилган барча тақдимотлар бир биридан қизиқарли ва долзарб эканлигини таъкидлаб ўтди ҳамда анжуманда совринли ўринларни олган ва номинациядар бўйича ғолиб деб топилган талабаларга эсдалик совғаларини тақдим этиб талабаларга келгусида танлаган илмий ишлари бўйича янада мукаммал шуғулланиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Талабалар орасида иқтидорли, билимга чанқоқ изланувчан талабаларни талабалар илмий жамиятига кўпроқ жалб этиш ва уларга йўлланма кўрсатишда кафедрада олиб борилиши лозим бўлган ишларни янада ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Fikr bildirish